Пайариқда оилавий поликлиника ходимларига велосипедлар топширилди

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида 22-сон Қишлоқ оилавий поликлиникаси ходимларига велосипед тақратилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Пайариқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарда айтилишича, Пайариқ туман марказидан 40–60 километр узоқликдаги 22-сон Қишлоқ оилавий поликлиникаси бугунги кунда 20 километр радиусдаги 2660 та хонадонга хизмат кўсатади. Тоғли ҳудудда жойлашган ушбу тиббиёт муассаси ходимлари томонидан пандемия даврида карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳудуддаги ногиронлар, тиббиёт хизматига мухтож кексалар, хомиладорлар ва аҳоли орасида тиббий маданиятни ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, COVID-19 инфекциясини олдини олишда тарғибот ишларини олиб борилмоқда.

Фото: Пайариқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Шу ўринда, хонадонларнинг ўта тарқоқ жойлашгани ўзига хос қийинчилик туғдирётган эди. Шуларни инобатга олган ҳолда тиббиёт бирлашмаси томонидан патронажларга велосипед тақдим қилинди.

Аввалроқ Самарқандда оилавий поликлиникалар 24 соатлик иш режимида ишлаётганлиги, Самарқанд шаҳридаги 2- ва 4-сонли оилавий поликлиникалар коронавирусни даволовчи махсус поликлиникаларга мослаштирилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар