Пайариқда 104 нафар ишсиз хотин-қизга тикув машиналари топширилди (фото)
Самарқанд вилояти Пайариқ туманида 104 нафар ишсиз хотин-қизга тикув машиналари топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.
Маълум қилинишича, туман 2-сектор раҳбари Шуҳрат Тоштемиров томонидан тумандаги кам таъминланган 104 нафар хотин-қиз «Paradise white gold» масъулияти чекланган жамиятида икки ой давомида тикувчилик курслари бўйича ўқув машғулотлари ўтказган.
Мазкур курс битирувчиларига туманда жойлашган «Ёшлар маркази» биносида сертификатлар ва янги тикув машиналари топширилган.
Маълумот учун, ушбу тадбир бешта ташаббуснинг ижросини амалда таъминлаш мақсадида бўлиб ўтган.
Аввалроқ Самарқандда 20 нафар, Нуробод, Хўжаобод ва Пастдарғом туманларида 25 нафардан, Шаҳрихонда 8 нафар, Фурқатда 21 нафар ҳамда Жалақудуқда 40 нафар кам таъминланган хотин-қизга тикув машиналари тарқатилгани ҳақида хабар берилган эди.