Жалақудуқда 40 нафар мактаб битирувчисига тикув машиналари совға қилинди

Андижон вилояти Жалақудуқ туман ҳокими Ҳикматилло Латипов бошчилигида масъул ходимлар 40 нафар мактаб битирувчисига мустақил фаолиятини йўлга қўйишлари учун тикув машиналарини топширди. Бу ҳақда Жалақудуқ тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Жалақудуқ тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Тадбирда туман ҳокими битирувчилар билан бирма-бир суҳбатлашиб, муаммоларини тинглади. Натижада 5 нафардан ортиқ ёшларга қўшимча айланма маблағ учун кредитлар расмийлаштирилди.

Фото: Жалақудуқ туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Жалақудуқ туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Фурқат туманида 21 аёлга имтиёз асосида 48 та тикув машинаси берилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Булоқбошида 35 нафар мактаб битирувчисига тикув машинаси ва бошқа ускуналар берилган.

Янгиликлар