Хўжаободда 25 нафар мактаб битирувчисига тикув машиналари топширилди (фото)

Aндижон вилояти Хўжаобод туманида 25 нафар мактаб битирувчиларига тикув машиналари топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Хўжаобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 27 август куни туман худудида жойлашган 28-мактаб биносида бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокимининг 1-ўринбосари Икром Тешабоев ва сектор раҳбарлари иштирок этган.

Фото: Хўжаобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Тадбирда 2019/2020 ўқув йилида 11-синфни тамомлаган битирувчиларнинг 25 нафарига амалий ёрдам бериш ва уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ўзларини қизиқишларини инобатга олган холда тикув машиналари топширилган.

Фото: Хўжаобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, ушбу тикув машиналари имтиёзли кредит асосида берилган.

Фото: Хўжаобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълумот ўрнида, Aндижонда йил бошидан бери 32 мингдан ортиқ ёшлар иш билан таъминлангани маълум бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мактаб битирувчиларига Олтинкўлда 5 миллион сўмдан, Aндижон шаҳрида 5 миллион сўмдан кредит маблағлари, Избосконда кредит сертификатлари ҳамда Булоқбошида 50 нафар мактаб битиручисига 5 турдаги ускунлар топширилгани ҳақида хабар берилди. Шунингдек, Нурободда 25 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ва Тойлоқда 20 нафар кам таъминланган хотин-қизга тикув машиналари топширилган эди.