Булоқбошида ҳоким томонидан бандликни таъминлаш мақсадида 50 нафар битирувчига 5 турдаги ускуналар топширилди (фото)

Андижон вилояти Булоқбоши тумани ҳокими Ўткирбек Маъмуров ва сектор раҳбарлари бошчилигида 50 нафар 11-синф битирувчисига 5 турдаги ускуналар топширди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Булоқбоши тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, 2019—2020 ўқув йилида 11-синфни тамомлаган битирувчиларнинг 50 нафарига ҳоким томонидан амалий ёрдам бериш ва уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида қизиқишларини инобатга олган ҳолда 36 та тикув машинаси, 7 та пайвандлаш ускунаси, 3 та дори сепиш ускунаси, 3 та ёғоч кесиш ва 1 та ўт ўриш ускуналари берилди.

Фото: Булоқбоши тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, туман ҳокими, сектор раҳбарлари ҳамда халқ таълими бўлими мудири, ёшлар бандлиги бўйича яратиб берилаётган бир қатор имтиёз ва имкониятлар ҳақида ҳам сўзлаб, келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида айтиб ўтган.

Фото: Булоқбоши тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Булоқбошида аввал ҳам 50 нафар мактаб битирувчиларига амалий ёрдам кўрсатилгани ҳамда Избосканда мактаб битирувчиларига кредит сертификатлари топширилгани ҳақда хабар берилганди.

Янгиликлар