Избосканда мактаб битирувчиларига кредит сертификатлари топширилди

Андижон вилояти Избоскан туманида 21 август, жума куни мактаб битирувчиларига кредит сертификатлари топширилди. Бу ҳақда Избоскан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Избоскан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарда айтилишича, Избоскан туманида «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастурига асосан вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг ташаббуси билан кредит олиш истагида бўлган 11-синф битирувчиларининг ўз лойиҳаларига тижорат банклари томонидан кредит ажратишга рухсат берилган.

Фото: Избоскан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Избоскан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Лойиха асосида тумандаги секторлар кесимида 21 август куни сектор рахбарлари томонидан 11-синф битирувчиларига сармоя учун ажратилган кредит сертификатлари топширилган.

Аввалроқ Aндижонда 16 нафар мактаб битирувчисига ўз касб-ҳунарини ривожлантириш учун 5 миллион сўмдан кредит берилгани, Асака тумани ҳокими ёшлар бандлигини таъминлаш юзасидан мактаб битирувчилари ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказгани ҳамда Олтинкўлда мактаб битирувчиларига 5 миллион сўмдан кредит берилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар