Пастдарғомда 25 нафар хотин-қизга тикув машинаси ва сертификат топширилди (видео)
Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида 25 нафар хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида тикув машинаси ҳамда бир марталик моддий ёрдам учун сертификат берилди. Бу ҳақда Пастдарғом тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, вилоят касаба уюшмалари ташкилоти бирлашма кенгаши туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда тадбир бўлиб ўтди. Унда хотин-қизлар муаммолари ўрганилди. Шунингдек, тумандаги кам таъминланган, моддий ёрдамга муҳтож 25 нафар хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам учун сертификат ва тикув машинаси берилди.
Маълумот ўрнида, тадбирда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашма кенгаши раиси С.Рафиқов, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлим бошлиғи М.Санақулова, туман ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари В.Юлдашевлар иштирок этди.
Aввалроқ Хўжаободда 25 нафар мактаб битирувчисига тикув машиналари топширилгани ҳамда Нурободда 25 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизга тикув машиналари берилгани ҳақида хабар қилинганди.