Қўрғонтепада «темир дафтар»га киритилган оилаларнинг вояга етмаган фарзандларига 1,5 млрд сўмдан ортиқ моддий ёрдам тарқатилди

Aндижон вилояти Қўрғонтепа туманида «темир дафтар»га киритилган оилаларнинг вояга етмаган фарзандларига 1,5 миллиард сўмдан ортиқ моддий ёрдам тарқатилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот химати «Тez News»га хабар қилди.

Фото: Қўрғонтепа туман ҳокимлиги матбуот химати

Хабарга кўра, ушбу ишлар Шавкат Мирзиёевнинг 26 августдаги «Aҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан амалга оширилган.

Маълум қилинишича, туманда жами 1 минг 653 оилада яшовчи, 16 ёшгача бўлган 3 минг 69 нафар боланинг ҳар бирига 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пули берилиши топширилган. Ушбу маблағлар жами ҳисобда 1 миллиард 748 миллион 500 минг сўмни ташкил этади.

Фото: Қўрғонтепа туман ҳокимлиги матбуот химати

Хабарда айтилишича, айни кунгача туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан ташкил этилган ҳаракатлар давомида 1 миллиард 534 миллион 500 минг сўм пул маблағлари ўз эгаларига топширилган.

Қайд этилишича, мазкур маблағларни ўз эгаларига етказиш ишлари 21 cентябрь, сешанба куни тўлиқ якунланган.

Фото: Қўрғонтепа туман ҳокимлиги матбуот химати

Аввалроқ ҒиждувонҚўштепаЎзбекистонНурободФурқатИштионОлтинкўл ва Қоракўл туманларидаги кам таъминланган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган фарзандларига ёрдам пуллари берилгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар