Қўштепада «темир дафтар»га киритилган оилалар фарзандларига 500 минг сўмдан берилди

Фарғона вилояти Қўштепа туманида кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандларига 500 минг сўм миқдоридаги моддий ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Қўштепа тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 26 августдаги «Aҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Қўштепа туманида кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатилмоқда.

Фото: Қўштепа тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Эҳтиёжманд оилалар болаларини қишки кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида 2020 йилнинг cентябрь ойида «темир дафтар»га киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига, ногиронлиги бўлган болаларга бир марталик 500 минг сўмдан моддий ёрдам кўрсатиш белгиланган.

Фото: Қўштепа тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Қўштепа тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълумот ўрнида, тумандаги 4 та сектор штаби томонидан «темир дафтари»га киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган ҳар бир фарзанди учун 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилиши белгиланган.

Aввалроқ Марғилондаги 22 та маҳаллада 16 ёшга тўлмаган болалар учун бир марталик ёрдам пуллари тарқатилгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар