Олтинкўлда «темир дафтар»га киритилган оила фарзандларига 76 млн сўм тарқатилди (фото)

Андижон вилояти Олтинкўл туманида «темир дафтар»га киритилган 70 оиланинг фарзандларига 76 миллион сўм тарқатилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Олтинкўл туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, мазкур тадбир Шавкат Мирзиёевнинг 26 август кунги «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан бўлиб ўтган.

Фото: Олтинкўл туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, тадбирда туман ҳокими биринчи ўринбосари А.Йўлдашев, маҳаллий кенгаш депутатлари ва банк ходимлари иштирок этган.

Фото: Олтинкўл туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Тадбир 1-сектор ҳудудидаги «Кўмакай», «Чўнтак», «Айшахонум», «Садда», «Уйшин» ҳамда «Чек» маҳалла фуқаролар йиғинлари иштирокида бўлиб ўтган. Мазкур МФЙларда «темир дафтар»га киритилган вояга етмаган фарзандлари бор 70 та оилага 76 миллион сўм бир марталик нақд пул кўринишидаги маблағлар топширилган.

Фото: Олтинкўл туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Олтинкўл туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Олтинкўл туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Марғилон шаҳридаги 22 та маҳаллада, Ғиждувон 3 мингдан ортиқ, Қўштепа, Ўзбекистон, Нуробод ва Фурқат туманларидаги кам таъминланган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган фарзандларига ёрдам пуллари берилгани эди.

Янгиликлар