Нурободда 200 та «темир дафтар»га киритилган оила фарзандларига 500 минг сўмдан ёрдам пули берилди

Самарқанд вилояти Нуробод туманида 16 cентябрь куни «темир дафтар»га киритилган 200 оиланинг 438 нафар фарзандига 500 минг сўмдан моддий ёрдам пуллари топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Нуробод туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, Президентнинг «Aҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги  қарори асосида Нуробод туманидаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш давом этмоқда.

Фото: Нуробод туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, туманда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган фарзандларини қишки кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида, ҳар бир 16 ёшга тўлмаган оила аъзоси учун бир марталик 500 минг сўмдан моддий ёрдам кўрсатилмоқда.

Фото: Нуробод туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, туман ҳокими Фахриддин Заиров, туман ташкилотлари, маҳалла раислари иштирокида 16 сентябрь куни туман 1 сектор ҳудудига кирувчи маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 200 нафар ана шундай оилаларнинг 438 нафар фарзандларига белгиланган моддий ёрдам маблағлари тарқатилган.

Фото: Нуробод туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз аввалроқ Қўштепада, Ўзбекистон туманида ва Марғилондаги 22 та маҳаллада 16 ёшга тўлмаган болалар учун бир марталик ёрдам пуллари тарқатилгани ҳақда хабар қилинганди