Фурқат туманида кам таъминланган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган фарзандларига салкам 494 млн сўм ёрдам пули берилади
Фарғона вилояти Фурқат туманида «темир дафтар»га киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган фарзандларига салкам 494 миллион сўм ёрдам пули берилади. Бу ҳақда туман ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.
«Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатини давом эттириш ҳамда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг болаларини қишки кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида 2020 йилнинг сентябрь ойида аҳолининг қуйидаги қатламига:
- «темир дафтар»га киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;
- боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;
- ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга бир марталик 500 минг сўмдан моддий ёрдам кўрсатиш белгиланди.
Тумандаги 559 та оилада тарбияланаётган 987 нафар 16 ёшга тўлмаган болага республика бюджетидан 493 миллион 500 минг сўм пул тарқатиш кўзда тутилган.
Шунингдек, боқувчисии йўқотган оилаларинг вояга етмаган фарзандлари ҳамда ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга моддий ёрдам пуллари пенсия ва нафақалари билан қўшган ҳолда етказиб берилган.
Аввалроқ Қўштепада, Ўзбекистон туманида ва Марғилондаги 22 та маҳаллада 16 ёшга тўлмаган болалар учун бир марталик ёрдам пуллари тарқатилган.