Ургутда ажрашган ва ажрашиш ёқасида бўлган 120 дан зиёд оила яраштирилди

Самарқанд вилояти Ургут туман Мажбурий ижро бюроси ходимларининг саъй-ҳаракати билан ажрашган ва ажрашиш ёқасида турган 122 та оила яраштирилди. Бу ҳақда МИБ Ургут туман бўлими «Tez News»га маълум қилди.

Хабарга кўра, фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро суди томонидан фуқаро Н.М.дан бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатига асосан, мавжуд қарздорликнинг тўланиши таъминланган. Шу билан бирга Н.М. ва қарз олувчи, унинг турмуш ўртоғи Ф.С. билан ўтказилган суҳбатлар ва тушунтириш ишлари натижасида улар ўртасидаги келишмовчиликка чек қўйилиб, оила яраштирилган.

Шунингдек, бир нафар фарзанди учун алимент тўлаши белгиланган, ўзаро жанжаллашиб юрган ёш оила ҳам тушунтириш ишлари натижасида ярашгани маълум қилинди.

Қайд этилишича, эр-хотин муносабатларининг тиклангани, оилалар ярашгани муносабати билан қарз ундирувчиларнинг аризасига асосан, алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бекор қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Бухорода Миллий гвардия бошқарма психологлари томонидан 40 дан ортиқ оиланинг бузилиши олди олингани ҳамда Ўзбекистонда 2020 йил биринчи ярмида энг кўп оилавий ажримлар қайси ҳудудларга тўғри келгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар