Навоийда вилоятнинг бош арчаси ёниб кетди — видео

Навоийда вилоятнинг бош арчаси ёниб кетди. Шаҳар марказидаги ушбу арчасининг ёниб кетишига электр симларидаги қисқа туташув сабаб бўлган бўлиши мумкин. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакили маълум қилди.

Қайд этилишича, 27 декабрь куни 19:00 атрофида Навоий шаҳри марказидаги вилоятнинг бош арчасида ёнғин келиб чиққан. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин арчага ўрнатилган электр кабелларининг ёмғир ёққан вақтда намиқиб, қисқа туташув келтириб чиқариши оқибатида юзага келган бўлган бўлиши мумкин.

«Тўлиқ ўрганишлар натижаси бўйича якуний маълумот ОАВга тақдим этилади», — дейди вилоят ФВБ вакили. Шунингдек, у арча олдида ёнғин-қутқарув отряди ва ёнғин-ўчириш автоэкипажининг навбатчилиги ташкил этилгани, якшанба куни юзага келган фавқулодда вазиятни бартараф этиш учун қўшимча иккита отряд техникаси ҳам жалб этилгани ҳақида маълум қилди.

Аввалроқ 23 декабрь куни Фарғонада ўрнатилган Янги йил арчаси ёниб кетгани, 26 декабрь куни эса Термиздаги Сурхондарёнинг бош арчаси ағдарилгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар