Ўзбекистонда дам олиш кунларида қор ёғиши кутилмоқда
«Ўзгидромет» 26 январдан 28 январга қадар республика ҳудудларига жанубий циклон кириши бошланиб, сўнгра Урал ҳудудларидан совуқ антициклон кириб келишини маълум қилди.
Дам олиш кунлари республика бўйича ёмғир ёғади, кечга томон қорга айланиши мумкин, фақат республика шимолида ва шимолий ҳудудларнинг чеккасида ёғингарчилик кутилмайди. Якшанба куни ёғингарчилик бўлади, у совуқ ҳароратда қор кўринишида давом этади. Республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда кучли қор ёғиши мумкин, қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
Дам олиш кунлари ҳарорат пасаяди ва якшанба куни 3 даража совуқ, 2 даража илиқ атрофида бўлади. Бу даврда кечаси ва эрталаб республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 26 январь куни республиканинг айрим ҳудудларида шамол 15–20 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда.