Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди
Шавкат Мирзиёев раислигида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби маълум қилди.
Маълум қилинишича, соҳадаги тизимли муаммолар ҳал қилинмагани ва йўл қўйилган камчиликлар учун Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Алишер Мақсудов лавозимидан озод этилди.
Қайд этилишича, йиғилиш кескин танқидий руҳда ўтмоқда.