Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан табриклади

24 июль куни Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни 67 ёшга тўлиши муносабати билан табриклади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилади.

Президентлик фаолиятингиз билан юртдошларингиз ўртасида катта ҳурмат ва юксак халқаро обрў-эътиборга сазовор бўлдингиз. Сизнинг раҳбарлигингизда Ўзбекистон ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда салмоқли ютуқларга эришди, жаҳон майдонида ўз мавқеини мустаҳкамлади, — дейилади табрикда.

Россия президенти Ўзбекистон президентига чин дилдан мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат, фаровонлик ва муваффақиятлар тилади.

 

Янгиликлар