Қашқадарёда кўмир омборларига келтирилаётган қаттиқ ёқилғининг ярми кўмир кукуни экани маълум бўлди

Қашқадарёда сенаторлар ва тегишли мутахассислардан иборат 14 нафар вакил томонидан «Қашқадарё кўмир етказувчи» филиали ва кўмир омборларида ўрганишлар олиб борилди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Сенат ахборот хизмати

Хабарга кўра, Сенат аъзолари Aбдураҳим Иркаев ва Хуршид Фозиловга фуқаролар ҳамда ижтимоий соҳа объектларидан уларга етказиб берилаётган кўмирнинг сифати жуда паст эканлиги борасида кўплаб шикоятлар келиб тушган.

Шу жиҳатдан сенаторлар ва тегишли мутахассислардан иборат 14 нафар вакил томонидан «Қашқадарё кўмир етказувчи» филиали ва кўмир омборларида ўрганишлар олиб борилган.

Хабарда айтилишича, «Ўзбеккўмир» AЖ етказиб берилаётган кўмир сифатига ўзига хос стандартлар ўрнатган. Вилоятнинг кўмир омборларига келтирилаётган БР-2 маркадаги қаттиқ ёқилғининг 50 фоизи кўмир кукунидан иборат.

Фото: Сенат ахборот хизмати

Шунингдек, ҳаддан ташқари намлик натижасида ташиш, юклаш, тушириш, етказиб берувчидан охирги истеъмолчига қадар кўмирнинг сифати камида уч баробарга пастламоқда.

Маълум қилинишича, бир тонна кўмир брикети 412,5 сўм бўлса, БР-2 маркаси 300,3 сўмдан сотилмоқда.

Қайд этилишича, ўрганишлар якунида «Ўзбеккўмир» AЖга сенаторлик сўрови юборилган.

Фото: Сенат ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сенат аъзоси Асакада эҳтиёжманд қатламни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўргангани ҳамда Давлат божхона қўмитаси россиялик блогернинг Ўзбекистондаги чегара пункти ҳақидаги видеолавҳаси юзасидан муносабат билдиргани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар