Сенат аъзоси Асакада эҳтиёжманд қатламни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганди (фото)

Халқ депутатлари Асака туман кенгаши 29 август, шанба куни VIII сессиясини ўтказди. Бу ҳақда Асака туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Асака туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Сессия ишида Олий Мажлиси Сенати аъзоси Фарҳодбек Ашиматов, туман сектор раҳбарлари, туман ташкилотлари, Халқ депутатлари вилоят ва туман кенгаши депутатлари иштирок этди.

Фото: Асака туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Кун тартибида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш («темир дафтар»), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди. Сессияда қатнашган Олий Мажлиси Сенати депутати Фарҳодбек Ашиматов туманда ўтказган ўрганишлар натижаси, олиб борилган ишлар самарадорлиги ҳамда йўл қўйилган камчиликлар борасида сессия иштирокчиларига ўз фикр ҳамда мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Фото: Асака туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Сессия якунида кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Аввалроқ Олтинкўлда халқ депутатлари туман кенгашининг тўққизинчи сессияси ўтказилгани хабар қилинган эди. 

Янгиликлар