Олтинкўлда халқ депутатлари туман кенгашининг тўққизинчи сессияси ўтказилди (фото)
Aндижон вилояти Олтинкўл туманида халқ депутатлари туман кенгашининг тўққизинчи сессияси ўтказилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 28 август куни ўтказилган сессияда Олий Мажлис Сенатининг халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Aлимов Равшанбек Aзадбекович туман сектор раҳбарлари, туман ташкилотлари, Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари иштирок этган.
Қайд этилишича, сессия кун тартибида «Aҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш («темир дафтар»), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга ошираётган ишлар тўғрисида»ги қарор кўриб чиқилган.
Ўтказилган сессияда мутасаддилар бирма-бир сўзга чиққан ва кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқ депутатлари кенгашининг Бухоро вилоятида ўн иккинчи сессияси, Наманган вилоятида тўққизинчи сессияси, Каттақўрғон шаҳрида ўн биринчи сессияси, Самарқанд вилоятида ўн иккинчи сессияси, Тойлоқ туманида ўн биринчи сессияси ҳамда Жонбой туманида ўнинчи сессияси бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилган эди.
Шунингдек, Олтинкўлда Мустақилликнинг 29 йиллиги арафасида туманда амалга ошириладиган ишлар тақсимлаб олингани ҳақида маълум қилинди.