Нима учун TezNews Ўзбекистондаги етакчи ҳудудий интернет-нашрларидан бири
TezNews ўзининг ҳудудий медиа тармоғи билан биргаликда 1 миллиондан ортиқ аудиторияни бирлаштиради ва брендларга у билан бутун мамлакат миқёсида ҳам, алоҳида ҳудудлар кесимида ҳам ишлаш имконини беради

Аксарият йирик интернет нашрлар республика миқёсидаги мавзуларга эътибор қаратади. TezNews эса уни кучли ҳудудий қамров билан тўлдиради: бугунги кунда нашр экотизимига Самарқанд, Хоразм, Андижон, Сирдарё ва Тошкент вилоятларини қамраб олувчи тўққизта Телеграм-канал киради.
Платформаларнинг умумий аудиторияси 1 миллиондан ошади. TezNews’нинг асосий афзалликларидан бири — ривожланган ҳудудий тармоқ бўлиб, у контентни мамлакат миқёсидаги кенг аудиторияга ҳам, муайян вилоят, шаҳар ва туман аҳолиси орасида ҳам аниқ йўналтириб тарқатиш имконини беради.
Ҳудудларда кучли иштирок
TezNews’нинг ҳудудий тармоғи Самарқанд, Хоразм, Андижон, Сирдарё, Наманган ва Тошкент вилоятларини қамраб олади. Ҳудудий платформаларнинг умумий аудиторияси 630 мингдан ортиқ обуначини ташкил этади.
Бу бизнес учун нима беради?
Брендлар учун бундай модел қўшимча имкониятларни яратади. Миллий реклама кампаниясини ҳудудий тарғибот билан кучайтириш, маҳаллий таклифларни эса айнан улар учун долзарб бўлган аудиторияга етказиш мумкин.
Бу, айниқса, пойтахтдан ташқарида савдо ва ўз фаолиятини ривожлантираётган компаниялар учун муҳим. Жумладан, банклар, чакана савдо компаниялари, автомобил ишлаб чиқарувчилар ва дилерлар, телекоммуникация операторлари, девелоперлар, FMCG компаниялари ва бошқа йирик брендлар учун.
Шундай қилиб, TezNews шунчаки янгиликлар манбаси эмас, балки Ўзбекистоннинг ҳудудий аудиторияси билан мулоқот қилиш имконини берувчи платформага айланмоқда. Бунда кенг қамровни аниқ йўналтирилган тарғибот билан бирлаштириш мумкин.
Биз билан йирик брендлар ишлайди

Брендингиз ҳақида TezNews аудиториясига сўзлаб беришни хоҳлайсизми?
Тижорат бўлими:
Телефон: +99890 127 33 30.
Telegram: @repost_sales.





