Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Акбар Жўраев Осиё ўйинлари чемпиони бўлди
Ўзбекистонлик оғир атлетикачи икки кураш натижасига кўра 423 кг натижа кўрсатди

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакили Акбар Жўраев Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинлари чемпиони бўлди, деб хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.
Жумладан, (-110) кг гача бўлган вазн тоифасида иштирок этган спортчи икки кураш натижасига кўра 423 кг натижа кўрсатди.
Даст кўтаришда Акбар Жўраев 197 кг тошни ўзига бўйсундириб, янги рекорд ўрнатди. Шу тариқа, ўзбекистонлик оғир атлетикачи Осиё ўйинлари-2026 нинг олтин медалини қўлга киритди.





