Каттақўрғонда йилнинг дастлабки 6 ойида Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар 2019 йил шу даврига нисбатан 152 тага камайган

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида 19 август, чоршанба куни Халқ депутатлари шаҳар кенгашининг ўн биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда депутатлар, ҳоким ўринбосарлари, идора ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий  ахборот воситалари вакиллари иштирок этди, деб хабар берди Каттақўрғон шаҳар хокимлиги матбуот хизмати.

Фото: Каттақўрғон шаҳар хокимлиги матбуот хизмати

Сессия кун тартибида 3 та масала кўриб чиқилган бўлиб, дастлаб шаҳар Халқ қабулхонаси мудирининг 2020 йилнинг етти ойи давомида Каттақўрғон шаҳар Халқ қабулхонаси, сектор ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш ҳолати юзасидан ахбороти тингланган.

Маълум қилинишича, Каттақўрғон шаҳар Халқ қабулхонасида 2020 йил 30 июнь ҳолатида фуқаролардан жами 420 (572) та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 152 тага, яъни 26,6 фоизга камайган.

Фото: Каттақўрғон шаҳар хокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан сўзга чиққан шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари шаҳарда карантин тартиблари босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан фуқаролар санитария талабларига қатъий риоя этишлари зарурлиги, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда яшаш ва меҳнат қилиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш ҳамда тўғри овқатланиш, аҳолига бирламчи тиббий санитария  ёрдамининг  ўз вақтида ва сифатли кўрсатилишини ташкил этиш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумот берган.

Фото: Каттақўрғон шаҳар хокимлиги матбуот хизмати

Бундан ташқари, сессияда ташкилий масала ҳам кўрилиб, унга кўра Эшбеков Тоҳир Искандарович Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқланган.

Аввалроқ Тошкентда Президент Халқ қабулхоналарига келиб тушган 3800 дан зиёд мурожаатларниинг 84 фоизи қаноатлантирилгани, Шофирконда Халқ қабулхонаси иш ҳақини ололмай келган қурилиш отрядининг 20 миллион сўмини ундириб бергани ҳамда халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгашининг ўн иккинчи сессияси қачон ўтказилиши маълум қилингани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар