Тошкентда Президент Халқ қабулхоналарига келиб тушган 3800 дан зиёд мурожаатларниинг 84 фоизи қаноатлантирилди
Тошкент шаҳрида 2020 йилнинг 7 ойи мобайнида Тошкент шаҳридаги Президент Халқ қабулхоналарига жами 3800 мингдан зиёд мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда Ҳалқ қабулхонаси матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.
Мурожаатларда 4 минг 100 дан ортиқ масала кўтарилган. Шу давр мобайнида 3940 та масала кўриб чиқилган. Ариза ва шикоятларнинг 3241 таси ёки 84 фоизи қаноатлантирилган, 465 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, 234 та мурожаат юзасидан аниқ муддат ҳамда масъуллар белгиланиб, назоратга олинган.
Шунингдек, Халқ қабулхоналари ва Тошкент шахрида жойлашган 514 та маҳалла фуқаролар йиғинлари билан масофавий мулоқот ўрнатилган. Ўтказилган мулоқотлар натижасида худудларда сурункали касаллиги бўлган ва дори-дармонга муҳтож фуқаролар рўйхатлари шакллантирилиб, бугунга кунга қадар 90 миллион сўмлик дори-дармон 980 дан ортиқ фуқароларга бепул етказиб берилгани ва уларнинг соғлиқларини назоратдан ўтказиш бўйича патронажлар ташкил этилгани маълум қилинди.
Аввалроқ Бухорода Халқ қабулхоналарига келиб тушган 6383 та мурожаатнинг 71 фоизи қаноатлантирилгани хабар қилинган эди.