Бухорода Халқ қабулхоналарига келиб тушган 6383 та мурожаатнинг 71 фоизи қаноатлантирилди

Бухорода Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатларнинг 71 фоизи қаноатлантирилган. Бу ҳақда «ЎзА» хабар берди.

Фото: «ЎзА»

«2020 йилда Бухоро вилояти аҳолисидан Халқ қабулхоналарига 6383 та масалага оид мурожаатлар келиб тушган. Шундан 4184 таси (71 фоизи) қаноатлантирилган, 432 таси кўриб чиқилиши назоратга олинган», – дейди Бухоро вилояти Халқ қабулхонаси мудири Эркин Қудратов.

Хабарга кўра, 2020 йилда Халқ қабулхоналари ва сектор раҳбарлари ҳамкорлигида 656 та оммавий сайёр қабуллар ва 397 та ёшлар билан учрашувлар ўтказилган. Оммавий сайёр қабул ва учрашувларда 4993 та мурожаат қабул қилиниб, шундан 2378 таси (48%) қаноатлантирилган.

Халқ қабулхоналари, сектор раҳбарлари ва сектор штаби аъзолари томонидан уйма-уй юриш орқали 2381 та аҳоли муаммолари аниқланган. Уларнинг аксарият қисми ҳал этилиб, муддат ва маблағ талаб қиладиган муаммолар «Йўл харитаси»га киритилиб, ижроси назоратга олинган.

Аввалроқ Шофирконда Халқ қабулхонаси иш ҳақини ололмай келган қурилиш отрядининг 20 миллион сўмини ундириб бергани хабар қилинган эди.

Янгиликлар