Қоракўлда 19 та фан дастуридан иборат «IT-markaz» очилди (фото)

Бухоро вилояти Қоракўл туманида биринчи марта 19 та фан дастуридан иборат «IT-markaz» фаолиятини бошлади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Қоракўл туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълумотларга кўра, Қоракўл туманида рақамли технологиялар ўқув маркази – «IT-markaz»нинг очилиш маросими бўлиб ўтган. Тадбирда Ахборот технологиялари ва коммуникациялари вазирлиги Бухоро ҳудудий бошқармаси раҳбари Фахриддин Аллаев, «Ўзбектелеком» AK Бухоро филиали директори Халил Турдиев, Қоракўл тумани ҳокими ўринбосари Ўткир Шарипов, «IT-markaz» резидентлари, ахборот технологиялари соҳаси қизиқувчилари, ўқувчи ёшлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этган.

Фото: Қоракўл туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Такидланишича, ўқув хонасида 20 дан ортиқ компьютер бор. Марказ фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида компьютер саводхонлиги, дастурлаш асослари, компьютер графикаси, киберспорт, робототехника, веб ва мобиль иловалар яратишга оид жами 19 та фан дастури ишлаб чиқилган.

Фото: Қоракўл туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълумот учун, Қоракўл туманида ёшларга компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ўргатишга мўлжалланган Ёшлар истироҳат боғининг учинчи йўлагида IT-park ташкил қилиниши ва ёшлар интернет тармоғига уланиши учун истироҳат боғи тўлиқ бепул Wi-Fi ҳудудга айлантирилиши кўзда тутилган.

Фото: Қоракўл туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Ургутда 25 та маҳаллага компьютер ва принтер жамланмаси топширилгани ҳақида хабар берилган.

Бундан ташқари, Пайариқда 20 та маҳаллага компьютер жамланмалари ва нусха кўчириш аппаратлари топширилгани, Жомбойда эса 12 та маҳаллага компьютер жамланмаси ва мебель жиҳозлари топширилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар