Самарқандда янги ўқув йили учун карантин талабларига тайёргарликни назорат қилиш бошланди

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси 2020/2021 ўқув йили учун мактаблардаги тайёргарликни назорат қилиш юзасидан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда вилоят халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати

Халқ таълими вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда вилоят халқ таълими бошқармаси вакиллари 2 сентябрь, чоршанба куни Zoom платформаси орқали онлайн йиғилиш ўтказди. Уни вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Саидаҳмад Усмонов олиб борди.

Унга кўра, мактабларнинг эпидемиологик хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ўрганиш ишлари бошланди.

Фото: Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати

Аввалроқ Самарқандда 2 та янги мактаб иш бошлагани, вилоятда 732 мингдан ортиқ мактаб ўқувчиси 14 сентябрдан ўқув машғулотларига бориши хабар қилинган эди.

Янгиликлар