Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами муносабати билан чет эл фуқаролари ва хориждаги ўзбекистонликларни мукофотлади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан чет эл фуқаролари ва хорижда истиқомат қилаётган ўзбекистонликларни мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, гуманитар соҳадаги кўп йиллик самарали ҳамкорликни ҳамда академик ва илмий-таълим алмашувлар бўйича узоқ муддатли дастурларни амалга оширишни қўллаб-қувватлашдаги шахсий ҳиссаси, шунингдек, халқаро муносабатлар ва иқтисодиёт соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашдаги бевосита иштироки учун

«Дўстлик» ордени билан

Торкунов Анатолий Васильевич — Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Москва давлат халқаро муносабатлар институти ректори (Россия) мукофотланди.

Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари ривожига ва кўпқиррали ҳамкорликни кенгайтиришга қўшган катта ҳиссаси, Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларни самарали амалга оширишга қаратилган муҳим ташаббус ва амалий саъй-ҳаракатлари, Япониянинг етакчи компания ва ташкилотлари иштирокида Ўзбекистондаги устувор ижтимоий, инфратузилма ва сармоявий лойиҳаларни, қўшма маданий-гуманитар дастурларни рўёбга чиқаришга кўрсатаётган улкан кўмаги учун

«Дўстлик» ордени билан

Таро Асо — Япония Бош вазири ўринбосари, молия вазири, Япония парламентидаги Ўзбекистон билан Дўстлик лигаси раиси (Япония) мукофотланди.

Ўзбекистон билан ҳар томонлама шериклик муносабатларини ривожлантиришга доир муҳим дастур ва лойиҳаларни рўёбга чиқаришдаги амалий кўмаги, халқлар ўртасидаги ўзаро бир-бирини англаш ва қўллаб-қувватлаш тамойилларини мустаҳкамлаш, дўстлик ва маданий ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун

«Дўстлик» ордени билан 

Аҳмад Ражаб Муҳаммад Али Ризқ — Қоҳира университетининг археология факультети профессори (Миср)

Мавланов Шухрат Қурвантаевич — «Росагрокомплекс» масъулияти чекланган жамияти бош директори (Россия)

Марк Эдвард Риз — Шарқшунос олим, ўзбек адабиёти таржимони, А. Қодирийнинг «Ўткан кунлар» асарини инглиз тилига таржима қилиб, нашрдан чиқарган (АҚШ)

Махмудова Камола Абдумаликовна — Европа тикланиш ва тараққиёт банки катта банкири

Муҳаммадзода Ҳусейн Сиддиқ — Навоийшунос олим ва адиб (Эрон)

Пракаш Кежривал — «Indorama Corporation Pte. Ltd» компанияси директори (Сингапур)

Элис Уэллс — «Еххоn Mobil» компаниясининг халқаро ҳамкорлик бўйича катта маслаҳатчиси (АҚШ) мукофотланди.

Ўзбекистонда илғор хорижий тажриба, илм-фан ва технологиялар асосида замонавий соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш бўйича фаол саъй-ҳаракатлари, коронавирус пандемиясига қарши самарали курашни ташкил этишда кўрсатган амалий ёрдами учун

I даражали «Саломатлик» ордени билан

Линь Сюэжун — Тошкент шаҳридаги «Ўзбек-Хитой анъанавий тиббиёт маркази» бошқаруви раиси, «Beizhong Yilin Pharm Tech (Beijing) Co., Ltd» президенти (Хитой)

Филиз Эрдоған Марашлиоглу — «Kanimed Saglik Cozumleri LTD» компанияси бошқарув кенгаши раиси (Туркия)

Цой Чжэ Ук — Корея университетининг профилактик тиббиёт кафедраси профессори, Корея тиббиёт ассоциацияси ҳузуридаги COVID-19 коронавирусига қарши чоралар кўриш бўйича Штаб маслаҳатчиси (Корея) мукофотланди.

Ўзбекистоннинг барқарор тараққиётини таъминлашга қаратилган муҳим ташаббусларни илгари суриш ва уларни амалга ошириш, устувор иқтисодий лойиҳалар ва гуманитар дастурларни қўллаб-қувватлаш, халқаро нуфузини ошириш, шунингдек, хорижий давлатлар билан дўстлик ва ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун

«Келажак бунёдкори» медали билан

Асадуллаев Ҳуснулла Шухратилла ўғли — Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Хитойдаги вакили

Бабажанов Бунёдбек Улуғбек ўғли — Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Россиядаги вакили мукофотланди.

«Шуҳрат» медали билан

Арисланов Саидахмад Саидахрорович — АҚШдаги «ASO Systems» компанияси раҳбари

Бедиев Камолиддин Асомиддинович — Берлин шаҳридаги Херрман-Шульц номидаги мактабнинг немис тили фани ўқитувчиси, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Германиядаги вакили

Зуфаров Шерзод Сабирович — Франциянинг «Société Générale» банки хусусий секторга сармоя киритиш фонди вице-президенти

Ибрагимов Бунёдбек Абдушарипович — Ўзбекистон ва Нагоя дўстлик жамияти муассиси ва директори

Исмаилов Бахром Бахтиёрович — Москва шаҳридаги «Саховат» хайрия фонди директори (Россия) мукофотланди.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва ОАВ вакилларини мукофотлагани хабар қилинган эди. Шунингдек, Самарқандда давлат мукофоти билан тақдирланганлар рўйхати маълум қилинган эди.

Янгиликлар