Самарқандда давлат мукофоти билан тақдирланганлар рўйхати маълум қилинди

Шавкат Мирзиёевнинг 27 августда Ўзбекистон Мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида фармони имзолангани маълум қилинганди. Давлат мукофотлари билан Самарқанд вилоятидан кимлар тақдирланганлиги маълум қилинди.

Фармонга кўра, Самарқанд вилоятидан:

«Ўзбекистон Республикаси халқ устаси» фахрий унвони билан Асадов Миржамол — Республика «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси, ёғоч ўймакорлиги устаси;

«Эл-юрт ҳурмати» ордени билан Муҳиддинов Муслиҳиддин Қутбиддинович — Самарқанд давлат университетининг мумтоз адабиёт тарихи кафедраси профессори;

«Дўстлик» ордени билан Қодиров Баян — Ургут тумани маданият бўлими қошидаги мақом тўгараги раҳбари;

«Содиқ хизматлари учун» медали билан Мирзаев Манучеҳр Бобораҳимович — Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари;

«Соғлом турмуш» медали билан Туганова Барно Асроровна — Пайариқ туманидаги «Манзурабону» нодавлат таълим муассасаси раҳбари;

«Шуҳрат» медали билан Умарова Анзират Очиловна — Самарқанд вилояти мусиқали драма театри вокал артисти тақдирланган.

Маълумот учун, мукофотга эга бўлганлар Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси, ўзининг истеъдоди, ижоди, илмий-инновацион фаолияти билан мамлакатнинг илм-фан, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш йўлидаги хизматлари ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун тақдирланган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Москва давлат халқаро муносабатлар институти ректорини «Дўстлик» ордени билан мукофотлагани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар