Шавкат Мирзиёев Москва давлат халқаро муносабатлар институти ректорини «Дўстлик» ордени билан мукофотлади
Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Москва давлат халқаро муносабатлар институти ректори Торкунов Анатолий Васильевич «Дўстлик» ордени билан мукофотланди. Тегишли фармонни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев имзолади.
Ҳужжатда Анатолий Торкунов Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашдаги хизматлари таъкидланган.
Шунингдек, гуманитар соҳадаги кўп йиллик самарали ҳамкорликни ҳамда академик ва илмий-таълим алмашувлар бўйича узоқ муддатли дастурларни амалга оширишни қўллаб-қувватлашдаги шахсий ҳиссаси, шунингдек, халқаро муносабатлар ва иқтисодиёт соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашдаги бевосита иштироки қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ёшлар учун «Илҳом» мукофоти таъсис этилгани ҳақда хабар берилганди.