Тойлоқда «Matiz» дарахтга урилиши оқибатида 1 киши вафот этди (видео)

Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида «Matiz» русумли автомобиль дарахтга бориб урилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Хабарга кўра, Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида ҳаракатланиб кетаётган «Matiz» ҳайдовчиси 24 октябрь куни соат тахминан 21:30 ларда бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги дарахтга бориб урилган. Оқибатда машинада йўловчи сифатида кетаётган шахс  оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчи ва яна бир йўловчи эса шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Тойлоқ тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Марғилонда «Matiz» ҳайдовчиси уриб юборган пиёда ҳодиса жойида вафот этгани, Ромитанда «UzAuto Motors» автомашиналарини олиб кетаётган автотранспорт ЙТҲга учрагани хабар қилинган эди.

Янгиликлар