Ургутда 25 та маҳаллага компьютер ва принтер жамланмаси топширилди (фото)
Самарқанд вилояти Ургут туманидаги МФЙларга компьютер жамланмаси тақдим этилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарда охирги вақтларда шаҳар ва марказга яқин жойлардаги маҳаллалар замонавий биноларда фаолият юритаётгани, аммо қишлоқда шароит кўнгилдагидек эмаслиги таъкидлаб ўтилган.
«Қишлоқлардаги кўп маҳаллаларда оддий ҳужжатни чиқариш учун принтер ва компьютер ҳам топилмас эди. Ҳар қанча ғалати туюлмасин, бизнинг туманимизда ҳам шундай муаммолар бор», дейилади хабарда.
Шу сабаб Ургут туман ҳокими Маматжон Турдиевнинг ташаббуси билан тумандаги 25 та маҳалланинг ҳар бирига компьютер ва принтер жамланмаси топширилгани улар учун катта ютуқ бўлди.
Аввалроқ Пайариқда 20 та маҳаллага компьютер жамланмалари ва нусха кўчириш аппаратлари топширилгани, Жомбойда 12 та маҳаллага компьютер жамланмаси ва мебель жиҳозлари топширилгани хабар қилинган эди.