Тошкент вилоятида юк машинаси ва Isuzu тўқнашишидан 2 киши ҳалок бўлди

Тошкент вилоятининг Пискент туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақида вилоят ИИБ хабар берди.

Қайд этилишича, 17 март куни соат 06:30 ларда Тошкент—Бекобод автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси (дастлабки маълумотга кўра ҳайдовчиси ухлаб қолиши натижасида) қарама қарши йўналишга чиқиб кетиб, Isuzu автомобили билан тўқнашган.

Оқибатда юк транспорт воситаси ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчиси олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.

Зудлик билан воқеа жойига Тошкент вилояти ССБ ходимлари, вилоят ИИББ, ФВБ ва бошқа ташкилот масъуллари жалб этилиб, ЙТҲнинг барча иштирокчиларига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага етказилган.

Айни пайтда воқеа юзасидан қўшимча ўрганиш ва зарурий чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Тошкент