Ғазода ҳалок бўлганлар сони 17 мингдан ошди
Ғазо секторида Исроилнинг ҳужуми оқибатида қурбон бўлганлар сони 17 177 кишига етди.

Айтилишича, 46 мингдан ортиқ киши жароҳатланган. Вазирликнинг аниқлик киритишича, биргина сўнгги 24 соат ичида 350 киши ҳалок бўлган.
Маълумот учун, Исроилнинг ҲАМАС билан уруши 7 октябрдан бери давом этмоқда. 22 ноябрь куни томонлар ўт очишни тўхтатиш бўйича келишиб олдилар ва бу келишув бир неча бор узайтирилди. 1 декабрь куни Исроил армияси Ғазода операцияни қайта бошлади.





