Андижон вилоятининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди

Андижон вилоятининг айрим ҳудудларида 4 ноябрь, чоршанба куни газ таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Андижон» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар қилди.

Таъкидланишича, 4 ноябрь куни «Ҳудудгаз Андижон» газ таъминоти филиалининг «Кўмакай» автоматик газ тарқатиш шохобчасининг тармоқларидаги газ қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шунга кўра, Андижон шаҳрининг «Форобий», «Мустақилликнинг 21 йиллиги», «Пахтакор», «Чўлпон 100 йиллиги», «Озодлик», «Уйғуробод», «Бобур», «Сафоий», «Деҳқонобод», «Уйғур», «Жалабек», «Далварзин», «Меҳнат», «Маданият», «Иттифоқ», «Наврўз», «Шодлик» маҳаллаларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Шунингдек, Андижон айлана йўл бўйидаги намунали уйлар, Олтинкўл туманидаги «Жалабек», «Айшахонум», «Далварзин», «Кўмакай», «Садда» ҳамда «Чўнтак» маҳаллалари ўрамидаги аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчилари учун 4 ноябрь куни соат 09:00 дан соат 17:00 га қадар газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Аввалроқ Андижонда аҳолига сўнгги ўн ойда 47 минг тонна суюлтирилган газ етказилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар