Aндижон вилоятининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди

Aндижон шаҳри, Булоқбоши ҳамда Aндижон туманининг айрим ҳудудларида 29 октябрь куни газ таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Aндижон» газ таъминоти филиали ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, 29 октябрь куни «Ҳудудгаз Aндижон» газ таъминоти филиалининг «Боғишамол» газ тарқатиш шoхобчасида таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Шу сабабли:

  • «Боғишамол автоматик газ тақсимлаш шохобчасининг 1-тармоғидан газ билан таъминланувчи Aндижон туманининг «Жаннатмакон», «Роввот», «Дархон», «Оғуллик», «Қурама», «Гумбаз», «Қоратут» ҳамда «Қум кўча» маҳаллалар;
  • «Боғишамол» автоматик газ тақсимлаш шохобчасининг 2-тармоғидан газ билан таъминланувчи  Aндижон шаҳрининг «Ёйилма» (1-сон), «Соғлом авлод» (2-сон), «Иқбол», «Ўрикзор» (3-сон), «Баркамол» (4-сон), «Қоратут» (5-сон), «A.Бакиров», «Ҳ.Aҳмедов», «Янги ҳаёт», «Боғишамол», «Чорвадор», «Охунбобоев», «Пистамозор» ҳамда «Ўзбегим» маҳаллалар;
  • «Боғишамол» автоматик газ тақсимлаш шохобчасининг 3-тармоғидан газ билан таъминланувчи Булоқбоши туманининг «Нефтчилар шаҳарчаси»да жойлашган «Истиқлол», «Саноат», «Нефтчилар» ҳамда «Баландчек» маҳаллалар ўрамидаги аҳоли хонадонлари  ва улгуржи истеъмолчилар учун 29 октябрь куни соат 09:00 дан 16:00 га қадар газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.

Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Aввалроқ Олтинкўлда 45 мингдан зиёд газ жиҳозлари рўйхатдан ўтказилгани ҳамда Андижонда маиший газ баллонлар тепа қисмини тамғалаш йўли билан қайта таъмирдан чиқарилиши хабар қилинганди.

Янгиликлар