Фото: Андижонда маиший газ баллонлар тепа қисмини тамғалаш йўли билан қайта таъмирдан чиқарилади
Андижон вилоятининг Қўрғонтепа, Асака ва Шаҳрихон туманларида маиший газ баллонларини синовдан ўтказиш марказлари ишлаб келмоқда. Бу ҳақида «Ҳудудгаз Андижон» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, истеъмолчиларининг маиший газ баллонларидан хавфсиз фойдаланишини таъминлаш мақсадида ушбу синов марказларида кунига 180-200 донадан маиший газ баллонларига хизмат кўрсатилмоқда.
Айтилишича, қайта таъмирдан чиқаётган маиший газ баллонларнинг тепа қисмида тамғалаш йўли билан қайта синовдан ўтказиш муддатлари, гидравлик босимга бардошлилиги каби стандарт рақамлар кўрсатилган ҳолда фойдаланишга чиқарилади.
Aввалроқ Aндижон вилоятидаги «Ҳудудгаз Aндижон» газ таъминоти филиали интернетда тарқалган «‘Яхши’ маҳалласига газ керак!» сарлавҳали хабар юзасидан расмий муносабат билдиргани ҳақда хабар берилганди.