Ўзбекистонликлар Янги йил байрамида неча кун дам олиши аниқ бўлди

2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2024 йил 1 ва 2 январь қўшимча дам олиш кунлари деб эълон қилинди.

Президентнинг 2023 йилдаги байрамлар тўғрисидаги тегишли қарорига кўра, 30-31 декабрь қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

Шундай қилиб, яқинлашиб келаётган байрамда ўзбекистонликлар иш ҳафтасидан қатий назар кетма-кет 4 кун дам олади:

  • 2023 йил 30-31 декабрь — қўшимча дам олиш куни;
  • 2024 йил 1 январь (душанба) — қўшимча дам олиш куни;
  • 2024 йил 2 январь (сешанба) — қўшимча дам олиш куни.

Янгиликлар