Тошкент туманларининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинчa узиб қўйилади

Тошкентнинг Яккасарой туманининг айрим ҳудудларида газ фаолияти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Hududgaz Poytaxt» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: euroasia.expert

Хабарга кўра, 3 март куни соат 11:00 — 13:00 вақт оралиғида «Hududgaz Poytaxt» ГТФ «Yakkasaroytumangaz» газ таъминоти бўлими томонидан тумандаги Шота Руставели кўчасида жойлашган ўрта босимли газ тақсимлаш пунктида таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Шу муносабат билан Шота Руставели кўчасидаги №33-39 кўп қаватли уйларнинг — 90 та аҳоли ҳамда 1-тор Кичик Бешёғоч кўчасидаги -12 та ерли аҳоли хонадонлари табиий газ таъминотидан вақтинчалик тўхтатилади.

Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Янгиликлар