Тошкентда бедарак йўқолган мактаб ўқувчисининг жасади топилди

Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани каналида бедарак йўқолган 13 ёшли мактаб ўқувчисининг жасади топилди. Бу ҳақда UzAlert кўнгиллилар гуруҳи хабар беради.

Ҳабарларга кўра, 199-мактабнинг 8-синф ўқувчиси 7 августдан бери қидирувда бўлган. Бола ўша куни уйдан чиқиб кетган ва қайтиб келмаган.

Шунингдек йўқолган боланинг яқинлари, уни ақлий ривожланишида кечикишлар борлиги ҳақида хабар беришган.

Қидирувдан сўнг, 11 август куни маҳалий балиқчилардан бири, боланинг жасадини каналда аниқлаган.

Ҳозирча расмий идоралар воқеа юзасидан изоҳ бермаган.

Янгиликлар