ИИВ Ўзбекистон аҳолисидан коронавирус билан боғлиқ турли ёлғон хабарларга ишонмасликни сўради

Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон аҳолисини коронавирус билан боғлиқ турли ёлғон хабарларга ишонмасликни сўради.

«Ҳурматли фуқаролар ва юртимизнинг меҳмонлари! Сўнгги кунларда аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари бироз ортганлиги муносабати билан интернет маконида турли миш-миш хабарлар, ўтган йилда берилган баёнотларнинг нусхалари ва ҳақиқатга мос бўлмаган овозли ёзувлар тарқалмоқда. Шу муносабат билан, юртимизда карантин тартибининг ўзгариши билан боғлиқ ҳар қандай ахборот фақат расмий манбаларда эълон қилинишини эслатамиз» — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, турли ёлғон хабарларга ишонмаслик ва уларни тарқатмаслик таъкидланган.

Янгиликлар