Пойтахт туманларининг бирида қатор кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади

Пойтахтнинг Сергели туманининг айрим кўчаларида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда Сергели туман ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, Сергели тумани Меҳригиё кўчасида жойлашган автотураргоҳ ҳудудида «Сергели ёшларни севади» ёшлар фестивали ўтказилиши муносабати билан 24 апрель куни соат 12:00 дан 20:00гача Меҳригиё кўчасининг Жаҳонаро кўчаси кесишмасидан Мирзо Турсунзода кўчаси кесишмасигача бўлган бўлган қисмида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади.

Қайд этилишича, ҳайдовчиларга бошқа айланма йўллардан фойдаланиш сўралган.

Янгиликлар