Қаршида бассейндан чиқган йигитни электр токи уриб юборди
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 18 ёшли ўсмир, электр токи уриши оқибатида вафот этди, деб хабар бермоқда «Markaziy Studiya».

Аниқлик киритилишича, йигит оиласи билан бассейнга сузишга борган.
Шундан сўнг, ҳовуздан чиқган йигит, оёғи билан телефонни зарядловчи мослама устига босиб олган, шу тариқа уни электр токи уриб юборган.
Сонгра йигитнинг қариндошлари уни жойида жонлантиришга уриниб, тез ёрдам бўлимига қўнғироқ қилишган.
Соат 18:30 да тез ёрдам чақирилган ва шифокорлар бригадаси 18:40 да ҳовузга етиб келиб, йигитга юрак массажини ҳамда сунъий нафас бериш машқларини амалга оширган.
Аммо кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, йигит вафот этган.
Касалхонага олиб борилганда у аллақачон вафот этган эди, — дейди Қарши туман тиббиёт бирлашмаси шифокори Икром Хаитов.
Ҳозирда воқеа юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари суриштирув ишларини олиб бормоқда. Шунингдек, ҳовуз фаолияти ҳам вақтинча тўхтатилган.





