Коронавирус «daily» — пандемия бўйича 9 ноябрнинг асосий хабарлари
«Worldometers» маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 51 миллиондан ошди.
«Worldometers»нинг 9 ноябрь, душанба куни Тошкент вақти билан соат 22:30 даги маълумотларига кўра:
- дунё бўйича инфекция билан касалланганлар — 51 019 347 киши;
- касалликдан тузалганлар — 35 935 030 киши;
- инфекция оқибатида вафот этганлар 1 266 074 кишини ташкил этади.
Шунингдек, сўнгги сутка давомида дунё бўйлаб 276 375 та касалланиш ҳамда 3985 та ўлим ҳолати қайд этилган.
Ўзбекистондаги вазият
Ўзбекистонда 9 ноябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 68 945 тани ташкил этмоқда.
Мамлакатда 9 ноябрь куни 215 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кунлик касалланиш ҳолатларининг 107 таси Тошкент шаҳрида, 69 таси Тошкент вилоятида, 14 таси Сурхондарё вилоятида, 6 таси Cамарқанд вилоятида, 6 таси Наманган вилоятида, 5 таси Бухоро вилоятида, 5 таси Қорақалпоғистонда ҳамда 3 таси Андижон вилоятида қайд этилган.
Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 586 нафарга етган. 9 ноябрь куни 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.
Кун давомида Тошкент шаҳрида 92 нафар, Тошкент вилоятида 77 нафар, Сурхондарё вилоятида 16 нафар, Андижон вилоятида 12 нафар, Самарқанд вилоятида 11 нафар, Бухоро вилоятида 10 нафар, Қорақалпоғистонда 5 нафар, жами 223 нафар бемор соғайган.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 68 945 нафар бемордан 66 194 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2165 нафар бемордан 247 нафари оғир, 65 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Аввалроқ Ўзбекистонда 8 ноябрь куни 218 кишида коронавирус аниқлангани ва 2 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.
Жаҳондаги вазият
Дунё бўйлаб коронавирус тарқалиши бўйича қуйидаги мамлакатлар вирус «ўчоғи» бўлиб турибди:
АҚШда COVID-19 пандемияси даврида умумий ҳисобда 10 302 758 кишида вирус қайд этилган. Мамлакат бу кўрсаткич бўйича дунёда ҳали ҳам биринчи ўринда. Ундан кейинги ўринларда Ҳиндистон (8,5 миллион киши), Бразилия (5,6 миллион киши), Россия (1,7 миллион киши), Франция (1,7 миллион киши) бормоқда. Дунё бўйича эса коронавирус билан 51 миллиондан ортиқ киши касалланган.
Қозоғистонда 9 ноябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 116 772 нафарни ташкил қилмоқда. Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда биринчи бўлиб турибди. Беморларнинг 107 843 нафари тўлиқ соғайган, 1857 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 610 та янги касалланиш ҳолати аниқланган.
Шунингдек, мамлакатда пневмония касаллиги қайд этилган беморлар сони 39 104 нафарга етган. Ушбу касалликка чалинган беморларнинг 29 182 нафари тузалган, 409 нафари вафот этган.
Қирғизистонда 9 ноябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, 63 390 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Беморларнинг 54 358 нафари соғайиб, 1182 киши ҳаётдан кўз юмган. Ҳозирда мамлакатда 7850 киши коронавирусдан даволанмоқда.
Тожикистонда 9 ноябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 11 376 тани ташкил қилмоқда. Беморларнинг 10 711 нафари коронавирусдан тўлиқ соғайган бўлса, 40 нафари вафот этган. Маълумотларга кўра, ўтган сутка давомида мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 40 тага кўпайган.
Туркманистон Марказий Осиёда коронавирус расман қайд этилмаган ягона давлат бўлиб турибди. Айни пайтга қадар мамлакатда бирорта ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган.
Россияда 9 ноябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 1 796 132 нафарни ташкил қилмоқда. Россия бу кўрсаткич бўйича дунёда АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилиядан сўнг тўртинчи ўринда бормоқда. Беморларнинг 1 335 141 нафари соғайган, 30 793 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 21 798 та янги касалланиш ҳолати аниқланган ҳамда 256 та ўлим ҳолати қайд этилган.
Аввалроқ дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 50,5 миллиондан ошгани ҳақида хабар берилган эди.