Тошкентда «Malibu-2» ва «Nexia-1» русумли машиналар иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Тошкентда Malibu-2 ҳайдовчиси Nexia-1 машинаси иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумот берди.

Ҳабарларга кўра, 7 август куни соат 05:20 атрофида Чилонзор тумани, Заргарлик ва Ширин кўчалари чорраҳасида «Malibu-2» ва «Nexia-1» ўзаро тўқнашиб кетган.
ЙТҲ натижасида, Nexia-1 русумли автомашина ҳайдовчиси ва Malibu-2 русумли автомашина йўловчиси тан жароҳати олган.
Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.





