Наманганда бир кунда иккита ЙТҲ содир бўлди, қурбонлар орасида 1 ёшли бола бор

Наманган вилояти Норин туманида 7 август куни иккита ЙТҲ содир бўлди ва икки киши вафот этди.
https://www.aimilpharmaceuticals.com/115l10enz

Бу ҳақда Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Норин туманида Хаққулобод-Чўжа автомобиль йўлининг 3-километрида 7 август куни соат 14:00 да «Damas» русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўнг томонида кетаётган велосипедчини уриб юборган. Натижада жабрланувчи умуртқа поғонаси оғир шикасти, кўкрак-бел умуртқа синиши, пастки параблегия постраматик шок ташхиси билан туман шифохонасига ётқизилган, бироқ кўрсатилган тез тиббий ёрдамлар кор қилмай, у вафот этган.

Фото: Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Ушбу автоҳалокатнинг муҳокамаси якунига етмай туриб, соат 19:00 да Наманган шаҳар Юқори Ровустон ҳудудида ҳам аянчли ЙТҲ содир бўлди. 1999 йилда туғилган фуқаро отасига тегишли бўлган «Spark» русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган 1 ёшли болани уриб юборган. Натижада жабрланувчи бош мия ёпиқ шикасти, қўшма шикаст ташхиси билан шифохонада вафот этган.
https://phisiobasic.com/rb00fjyvy3

Аввалроқ Фарғона туманида юк машинасига осилган фуқаро унинг тагида қолиб, ҳалок бўлгани ва «Lacetti» ҳайдовчиси фуқарони уриб, ҳалок қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар