Наманганда сўнгги 9 ойда асосий капиталга йўналтирилган инвестиция ҳажми 9 трлн сўмдан ошди
Наманган вилоятида сўнгги тўққиз ойда асосий капиталга 9 триллион 65,4 миллиард сўмлик инвестициялар йўналтирилди. Бу ҳақда вилоят статистика бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2020 йилнинг ўтган 9 ой якуни бўйича вилоятда асосий капиталга 9 триллион 65,4 миллиард сўмлик инвестициялар йўналтирилган. Шундан 77,3 фоизи жалб қилинган маблағ, 22,7 фоизи корхоналар ва ташкилотларнинг маблағи ҳисобидан таъминланган.
Aсосий капиталга киритилган инвестицияларнинг молиялаштириш манбалари:
- Республика бюджети – 397,7 миллиард сўм,
- Ўзбекистон кафолати билан чет эл кредитлари — 624,6 миллиард сўм;
- Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси — 30,9 миллиард сўм;
- Корхоналар маблағи, маҳаллий бюджет ва ҳомий резидент маблағлари — 2 056,1 миллиард сўм;
- Банк кредитлари ва бошқа қарз маблағлари инвестициялар ҳамда кредитлар — 2 332,3 миллиард сўм;
- Тўғридан-тўғри ва бошқа хорижий инвестициялар ҳамда кредитлар — 2 632,2 миллиард сўм;
- Aҳоли маблағлари — 991,6 миллиард сўмни ташкил этган.
Маълумот учун, Республика асосий капиталга инвестициялар таркибида Наманган вилоятининг улуши 6,6 фоизни ташкил этади.
Аввалроқ Нурободда ўтган 9 ойда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми салкам 147 млрд сўмни ташкил этгани ҳақида хабар берилган.