Таэквондочи Улуғбек Рашитов икки карра Олимпиада чемпиони бўлди
Парижда ўтказилган Олимпия ўйинларида ўзбекистонлик таэквондочи Улуғбек Рашитов Ўзбекистон терма жамоасига навбатдаги олтин медальни келтирди.

Спортчи иорданиялик Заид Абдул Карим билан финал баҳсида учрашиб якуний 2:0 ҳисобида жангни ғалаба билан якунланди.
Шу тариқа Улуғбек Рашитов икки карра Олимпиада чемпионига айланди.

Айни пайтда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳисобида 3 та олтин ва 2 та бронза бор.





