Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг «Алтын Кыран» олий давлат мукофоти билан тақдирланди
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевни «Алтын Қыран» (Олтин бургут) ордени билан тақдирлади, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Қардош мамлакатнинг олий давлат мукофотини Ўзбекистон раҳбарига Президент Қосим-Жомарт Тўқаев тантанали равишда топширди.
Давлатимиз раҳбари бундай юксак мукофот икки халқнинг кўп асрлик чинакам дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарини мустаҳкамлаш борасидаги биргаликдаги саъй-ҳаракатларга берилган баҳо, шунингдек, Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаб боришга қаратилган интилишлар эканлигини таъкидлаб, ушбу воқеани стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасига олиб чиқишнинг янги тарихий босқичи деб эътироф етди, — дейилади ҳабарда.
Таъкидлаш жоизки, олий даражадаги «Алтын Қыран» ордени Қозоғистон билан дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган беқиёс ҳиссаси учун давлат амалдорларига берилади.





