Наманганда поезд «Lacetti» билан тўқнашди

Наманган вилояти Поп туманида 2021 йил 29 декабрь куни поезд «Lacetti» билан тўқнашди.

Маълум бўлишича, воқеа соат 10:30 атрофида туманнинг Марғизор МФЙ ҳудудидан ўтган қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасида юз берган. Аниқланишича, йўловчи поезди ҳаракатланиб келаётган вақтида 19 ёшли ҳайдовчи «Lacetti» автомашинасида тўхташ белгисига амал қилмай, поезднинг йўлига чиқиб кетган.

Оқибатда автомобиль ҳайдовиси олган тан жароҳати сабаб воқеа жойида ҳалок бўлган. Мазкур холат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши кўзғатилган.

Янгиликлар